Танишамиз: Саудиядаги тарихий Ашам қишлоғи исломнинг дастлабки даврлари ҳақида ҳикоя қилади

0
2029
Фото: Saudi Tourism

Саудиядаги aрхеологик ёдгорликлардан бири бўлган Ашам, Қизил денгиз соҳиллари бўйлаб Ямандан Маккага олиб борадиган қадимий йўлда жойлашган. Ушбу тарихий қишлоқ Маккадан 300 км жанубда бўлиб, ғарбдаги Тиҳама текислигини шарқдаги тоғлар билан боғлайди.

Ашамни ўрганиб, Исломнинг дастлабки даврлари ҳақида маълумотларга эга бўлиш мумкин. У Макканинг цивилизацияси ва бу ерда бўлиб ўтган тарихий воқеаларнинг бир қисми ҳисобланади. Маккадан чиқиб кетадиган ёки унга кирадиган карвонлар қишлоққа кириб ўтишган. Ашамнинг номи тарих китобларида Макка номи билан ёнма-ён тилга олинган. Бугунги кунда у муҳим тарихий ва археологик ёдгорлик ҳисобланади.

Исломдан олдин Ашам ўзининг металлургия саноати билан машҳур бўлган. У ердаги уйлар вулқон тошидан қурилган бўлиб, тошлар бир-бирининг устига ҳеч қандай аралашмаларсиз териб чиқилган. Бу эса уларнинг ўзига хос қора рангда бўлишини таъминлайди.

Ушбу жойда турли ҳажмдаги 100 га яқин уйлар бўлган ва қишлоқнинг шарқида қабристон жойлашган. Бу қабристонда куфий ёзуви билан безатилган қабрлар бор. Шунингдек, Ашамда Исломдан олдинги даврдан ҳижрий бешинчи аср бошларигача бўлган даврга тегишли кулолчилик буюмлари топилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг