Яна молиявий саводхонлик ва хушёрлик ҳақида

0
557
Фото: politeka.net

Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда қайсидир банк ёки ташкилотнинг 3 йил муддатли, бошланғич тўлови 30% бўлган ва йиллик 8,4% ставкада автокредитлар ажратаётганлиги тўғрисидаги хабарлар айланиб юрипти.

Авваламбор айтиб ўтиш лозимки, кредит бозоридаги ҳозирги конъюнктурада қайд этилган ставкаларда кредит маҳсулотлари таклифи йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас.

Агар ўша томон бундай шартлар мавжудлигини айтишда давом этаётган бўлса, билингки, у ё фирибгар ёки ёлғончи.

Мабодо фирибгар бўлса, Авто 60 ой, Аҳмадбой кабиларга куни қолганлар ҳолига тушасиз. Тўлаган пулингизга куйганингиз қолади.

Агар ёлғончи бўлса, машинангизни қачондир оласиз, лекин кредит ҳеч қандай 8,4%дан эмас, камида 26%дан бўлади. Катта эҳтимол билан ёлғончилар 3 йил давомида тўланадиган фоизлар жамини кредит жами танига бўлган ҳолда, «мана кўрдингизми сизга 8,4%дан тушади дея» ёлғон маълумот билан истеъмолчиларни манипуляция қилишмоқда. Ҳеч қурса арифметикадан хабари бор одам борки, бунинг ёлғон эканини жуда яхши билади.

Мабодо «8,4%лик кредит» маҳсулотини таклиф этаётган ёлғончилар банк муассасаси бўлса, бу муассаса амалдаги қонунчиликка кўра регулятор томонидан истеъмолчиларни лақиллатаётганлиги учун жаримага тортилишини ҳам айтиб ўтиш лозим.

Эслаб қолинг! Банк муассасалари мижозлар билан шартномавий муносабатларда Кредитнинг тўлиқ қийматини очиқлашлари шарт !

 

Манба

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг