Бизга шундай «катта» ва самарсиз давлат керакми?

0
1099
Фото: https://kommersant.uz/

Консолидацияланган бюджет ҳажми тўғрисидаги маълумотлар устидаги муҳокамалар

Ҳозир маълум бўлишича, 2018 йилда давлатнинг консолидацияланган харажатлари Ўзбекистондаги ЯИМнинг 35,2 фоизини ташкил этган. Буэса, давлат корхоналарининг квазифискал харажатларини (бюджетдан амалга ошириладиган, лекин давлат корхоналарига қайта юклатилган харажатларини), хусусий секторнинг квазифискал харажатларини (давлат тузилмаларининг «илтимоси» бўйича амалга ошириладиган) харажатларини ва давлат томонидан олинган ва сарфланган халқаро молиявий институтларнинг инвестицияларини ҳисобга олмаганда. Агар бу ерга яна буғдой ва пахта сотиб олишда, имтиёзли кредитлар беришда давлат иштирокини қўшадиган бўлинса, унда биз амалдорлар назорати остида мамлакат ялпи ички маҳсулотининг камида 50 фоизи қайта тақсимланганлигини оддий кўз билан кўришимиз мумкин бўлади.

Манба: https://www.gazeta.uz/ru/2020/03/02/finances/. Консолидацияланган давлат харажатлари, 2018 йил (ЯИМ дан фоизларда)

Бундай катта молиявий юкламани бизнинг заиф, рақобатбардош бўлмаган иқтисодиётимиз мутлақо кўтаролмайди. Ҳеч бўлмаганда рақобатбардош бўлиш учун биз ялпи ички маҳсулотдаги консолидацияланган бюджет улушини муваффақият билан ривожланаётган Осиё мамлакатлари даражасига, яъни 1,5-2 баравар квазифискал харажатларни минимум даражада камайтиришимиз керак.

2015 йилдаги Осиё мамлакатларининг ЯИМга нисбатан фоиз кўринишидаги, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар даромадлари

Манба: Осиё тараққиёт банки маълумотлари

Шунингдек, биз биламизки, деярли барча йирик корхоналар, банклар, бошқа молиявий институтлар, деярли бутун ижтимоий соҳа давлатга тегишли ёки қандайдир тарзда давлат томонидан бошқарилади (давлат мулкининг аниқ ҳажмини айтиш учун, бунинг устига, де факто амалдорлар томонидан бошқариладиган хусусий мулкларни, бизнинг «айёр-оқил» статистикамизни ҳам имконияти етмайди).

2019 йилда вазият деярли кескин ўзгармади. Мен 2019 йилдаги консолидацияланган бюджетнинг ҳажмини билмайман. Аммо 2019 йилда бюджетга солиқ тушумлари учдан бир бараварга кўпайганлигини ва 2019 йилда номинал ЯИМ тахминан 26 фоизга (407 дан 512 трлн. сўмгача) ошганлигини ҳисобга олсак, бюджетнинг ЯИМдаги улуши ҳеч бўлмаганда пасайгани йўқ. Шунингдек Давлатнинг мулкдаги улуши ҳам камаймади. Давлат ва хусусий корхоналарнинг квазифискал харажатлари сезиларли даражада пасайганлиги ҳам даргумон.

Қисқароқ қилиб айтганда, биз, иқтисодиётининг катта қисми тўғридан-тўғри давлат мулки бўлган ёки давлатнинг фискал ва квазифискал харажатлари орқали билвосита назорат қилинадиган мамлакатда яшаяпмиз. Биз бунга яна бизнес ва бозорларга фаол маъмурий аралашувни қўшамиз (тақиқлар, чекловлар, рухсатномалар, индивидуал имтиёзлар бериш, нархларни бошқариш ва бошқалар орқали). Шунда биз ҳали хануз бозор иқтисодиёти бўлмаган, балки бюрократия орқали бошқариладиган иқтисодиётда яшаяпмиз, деган хулосага келамиз.

Биздаги бюрократик фаолият самарали, шаффоф ва коррупциялашмаган бўлганида ҳам майли эди. Аҳир ундай эмаску ва буни ҳаммамиз жуда яхши биламизку. Айнан, самарадорлиги билан боғлиқ катта муаммо борлигини барчамиз яхши биламизку. Иқтисодиётни тўғридан-тўғри бюрократик бошқариш натижасида сўнгги йилларда Ўзбекистон собиқ СССРнинг бошқа мамлакатларига қараганда анча секин ривожланди ва дунёдаги энг камбағал давлатлар 40 талигига тушиб кетди (аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми бўйича). Яъни, бизнинг менежер амалдорлар ҳеч нарсага ярамайди.

Аҳоли жон бошига ЯИМ, АҚШ долларида; ўсиш ўлчами марталарда

Шундан кейин савол туғилади: бизнинг бюрократизмимиз бозорни ҳам, хусусий секторни ҳам ва фуқаролик жамиятини ҳам ўрнини алмаштиришда давом этишини хоҳлаймизми? Бизга шундай катта (унинг иқтисодиётдаги улуши маъносида) ва самарасиз давлат керакми?

Жавоби менга равшандай. Хўжалик турмушимизда давлат иштирокини кескин қисқартиришларсиз, бозор институтлари ва механизмларини ривожлантирмасдан туриб ва тадбиркорлик фаолиятидаги тўсиқларни камайтирмасдан туриб, бизда замонавий рақобатдош иқтисодиётни яратиш учун ҳеч қандай имконият бўлмайди.

Шунга мувофиқ равишда, бизда:
– иқтисодиётга солиқ юкини камайтириш мақсадида, солиқ ва бюджет ислоҳотларини давом эттириш учун;

– кескин рақобат муҳитини ва бозорнинг барча иштирокчиларига бизнес юритиши учун тенг шароитларни яратиш (рақобатдаги тўсиқларни ва барча якка тартибдаги имтиёзларни бекор қилиш) учун;

– давлат мулкининг аксарият қисмини шаффоф ва танлов орқали хусусийлаштириш учун муқобил ҳам бўлмайди.

Ва албатта, давлатнинг ўзи, иқтисодиётда ва бутун ижтимоий ҳаётдаги ўзининг роли ва функциясини ўзгартиришга қаратилган радикал ислоҳот керак.

Ушбу ислоҳотларни амалга оширишда 2020 йил муҳим аҳамиятга эга бўлади деган умиддамиз.

Юлий ЮСУПОВ

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг