Platforma.uz: «Ўзбеккино» ҳашар йўли билан ҳашаки кинолар ишлашдан қачон воз кечади?

0
1819
Фото: platforma.uz/https://t.me/platformauzb

Шу кунларда “Ўзбеккино”дан халқ мўъжиза кутаётган бўлсаям ажабмас. Чунки рекламалар даҳшат: янгича фильмлар, янгича сценарийлар, янги қиёфалар… Айниқса, уруш йиллари Голландияда асирликда сақланган 101 нафар ўзбек ўғлони ҳақидаги фильм экранларга чиқишини одамлар интиқиб кута бошлади…

Аммо каналимизга Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг бир гуруҳ талабалари номидан келиб тушган мурожаатга инонасак, миллий киночиларимиз ҳали-ҳамон янги филмьлар баҳона давлатдан пул сўраш билан овора.

Жумладан, мурожаатда шундай дейилади:

“Бизни “101 солдат” номли кинода роль ўйнайсилар, деб олиб кетишди.. Кун совуқ бўлишига қарамай, 4 соат яланг оёқда роль ўйнадик. Ҳамма курткада. Биз эса суратдаги ҳолатда… Лекин ҳеч кимга ҳеч нарса деганимиз йўқ…”

Аслида текин ишчи ёллаб, иш битириш давлат структурасидаги ҳамма соҳага тегишли иллат. Шу сабабли ҳашар йўли билан олинган киноларимиз ҳам “ҳашаки”ликдан ортиғига лойиқ бўлмаяпти.

“Қолган бир ойлик съёмкалар Самарқандда экан, — деб ёзилади мурожаатда. — Эртаси куни Самарқандга йўл олдик. Борсак, бизга бутун бошли меҳмонхонанинг зах падвалидан жой беришди. Бунақа шароитда яшолмаймиз, дедик. Ташқарида иккита катта бочка бор, ўшанда ювинасилар, дейишди. Олдинда судралиб лой-балчиқларда юрадиган саҳналаримиз олиниши керак эди. Бутун бошли “Ўзбеккино” бизга падвал учун пул ажратмаса керак?..”

Назаримда, киночилар шу йўл билан шўрлик талабаларни ўша машъум йиллардаги оғир аҳволга мослаштиришга уринган кўринади!!! Пул ўлсин-а, пул…

“Шу тариқа икки режиссёр баҳслашиб қолишди. Иккинчи даражали режиссёр “Ҳаммасига пул ажратилган, люкс хона учун”, деса, бошқаси “Сен аралашма, ишинг бўлмасин, деди унга. Хуллас, бизнинг ёнимизни олган рус режиссёрининг айтишича, бизнинг ҳар бир кунимиз учун 186 минг сўмдан овқат пули ажратилган экан. Ундан ташқари, меҳмонхона пули ва яна ҳар биримизга бериладган гонарар… Аслида 45 та аскар бўлиши керак экан. Лекин 20 та аскарни зўрға топишди, шулар етади, дейишди. Ҳисоблаб кўринг, қанча-қанча миллионларни еб юборяпти булар. Биз бунақа жойда туролмаймиз, деб ярим кечаси телефонларимизни “залог”да қолдириб зўрға Тошкентга кириб келдик. Бир тийинсиз, хору зор бўлиб. Илтимос, мурожаатимиз ҳақида пост жойланг, ҳамма билсин киномизнинг аҳволини…” деб тугайди мурожаат.

Ўғри бўл, инсофли бўл, дейди халқ. Лекин бу тариқа йўл тутсак, на миллий киномиз ривожланади, на онгимиз!

Ушбу ҳолатга “Ўзбеккино” мутасаддилари ойдинлик киритади, деган умиддамиз.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг