Роскосмос Илон Маскни коинот демпингида айблади

0
444

2017-йилги ҳисоботда Роскосмос Россиянинг космосга учириш бозорида етакчи ўринларни йўқотишининг сабабларини келтириб ўтди. Буларнинг барчаси, Россия давлат корпорациясига қараганда икки баробар арзонроқ нархда ўз хизматини таклиф қилаётган SpaceX билан рақобат сабаблидир. Бу хақда Хайтек+ хабар бермоқда.

Яқинда эълон қилинган Роскосмос ҳисоботида, Россиянинг дунё ракета ва космик технологиялар экспортидаги улуши ўтган йилги 24,5% режасига нисбатан  8,5% ни ташкил этди.

Бошқача айтганда, ўтган йили фазога учирилган рус ракеталари ва космик қурилмалар сони Роскосмосда кутилганидан кўра уч баравар камроқ бўлди.

Расмийлар бунинг бир неча сабабларини айтишмоқда. Улар орасида, масалан, Россияга нисбатан қўлланилган иқтисодий санкциялар ва рублнинг қадрсизланиши бўлиб, шунинг учун ҳам русларнинг космик технологиясини “юқори сифатли импорт қилинадиган ускуналар” билан жиҳозлаш имконияти бўлмаган. Шунингдек, Украина билан икки томонлама муносабатлардаги инқирозга қарамасдан, мамлакатларнинг биргаликда ишлаб чиқаётган космик қурилмалар учун компонентларни етказиб беришни Украина томони тўхтатиб қўйган учун ҳам, бунда уни айбдор қилишмоқда.

Бироқ, давлат корпорациясида таъкидланишича, Роскосмоснинг муваффақиятсизликларининг асосий сабаби Илон Маск ва SpaceX компаниясининг ХКС ва сунъий йўлдошларга юкларни орбитага етказиб берадиган «демпинг нархидир».

Роскосмосдагиларнинг таъкидлашича, АҚШ ҳукумати хусусий компаниянинг космик кемаларини сахийлик билан субсидиялаши, Маскга демпингни амалга ошириш имкон бермоқда.

Маскнинг таъкидлашича, SpaceXнинг америкалик рақобатчилари ҳисобланган — Boeing ва Lockheed Martin давлат томонидан кўпроқ субсидиялар олишда анча муваффақиятга эришган. Аммо ўтган йили SpaceX АҚШ ҳарбийларининг биринчи сахий битимларини олишга мувоффақ бўлган.

Бироқ, бу сабаблар Роскосмос учун узрли бўлолмайди. Россияда давлат корпорацияси космик кемалар бозорида монополист бўлиб, шу жумладан ҳарбий соҳа учун ҳам хизмат кўрсатади. Россия мудофаа вазирлигининг манфаатларини кўзлаб, шунингдек, Европалик космик агентликларнинг сунъий йўлдошларини Франциянинг Гвианасидаги Куру космодромидан фойдаланиб, “Союз”лари орқали орбитага кўтариб бериш ҳисобидан, Роскосмос 2017 йилда SpaceX дан анча кам бўлмаган даражада илгарилаган эди. Коинотга учиришлар бўйича умумий ҳисоб 20:18 Россия фойдасига бўлган.

Бироқ, бу йилнинг бошланғич ҳисобига кўра 18:16 бўлиб, Илон Маск фойдасигадир.

ХКС экипажи билан «Союз МС-10» космик кемасининг 11 октябрь куни ҳалокатга учраганлиги ҳисобига ҳам, SpaceX нинг устунлиги яна ҳам равшан бўлиб қолди.

Энг асосий сабаби, Маскнинг хизматлари анча арзонлигидир. Экспертларнинг фикрича, «Falcon 9» ракетаси билан яқинроқ ердаги орбитага бир тонна юк етказиб бериш 2,7 миллион долларни ва ҳудди шу орбитага, русларнинг Ангар-А5 русумидаги ракета  3,9 миллион долларни ташкил этади.  Falcon Heavy ракетасида -1,4 миллион долларни, «Протон-М» да эса – 2,8 млн.долларни ташкил этади

Morgan Stanley инвестиция банки таҳлилчилари инвесторларни ўзларининг сармояларини хусусий космик компанияларга киритишни маслаҳат бериб, 2019 йилда уларнинг қийматини кескин ошиб кетишини кутишмоқда. Уларнинг фикрига кўра, бу соҳада фаворитлар ҳозирда, SpaceX, ҳамда Amazon асосчиси Жефф Безоснинг Blue Originниси ҳисобаланмоқда .

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг