Туркия армияси Сурияда нон тарқатмоқда

0
676

Туркия армияси Суриянинг шимоли-шарқидаги «Тинчлик зонаси» операцияси давомида аҳоли пунктларида нон тарқатишни ташкил қилди.

Аскарлар кўчма нонвойхоналарда пиширилган янги нонни маҳаллий аҳолига тарқатишмоқда.

Минтақа аҳолиси Туркия ҳукумати ҳузуридаги Табиий офатларни бошқариш идораси ва Суриядаги ёрдам ва мувофиқлаштириш маркази томонидан гуманитар ёрдам оладилар.

Турк Қуролли кучлари ва Сурия муҳолифати бўлинмаларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан террористлардан тозаланган Расулаин ва Тал Абяд туманларида ёрдамлар тарқатилмоқда.

Турк Қизил Ярим Ой жамияти томонидан ажратилган 12 тонна ун ва 120 кг хамиртурушни, уч нафар Туркия махсус кучларининг кўчма новвойхоналарига топширди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг