Осиё нефтининг нархи ва биржа индекслари коронавируснинг кенгайиши туфайли тушиб кетди

0
263
Фото: The Financial Times

Хитойдан ташқарида коронавирус инфекциясининг (Covid-19) тарқалиши хавфи туфайли нефть нархи ва Осиё биржа индекслари (Япониядан ташқари) тушиб кетди. Шу билан бирга, олтин яна бир унция учун етти йиллик энг юқори нархга кўтарилди, деб ёзади The Financial Times.

24 февраль, душанба куни Осиёдаги савдоларнинг бошланишида Brent маркасидаги нефт нархи 3,1 фоизга тушиб, бир баррели учун 56,68 АҚШ долларини ташкил этди, S&P 500 фючерслари эса 1,3 фоизга тушиб кетди, дея нашр томонидан қайд этиб ўтилди. Жанубий Кореянинг Kospi индекси 3 фоизга, Жанубий Корея вони эса АҚШ долларига нисбатан 0,6 фоизга пасайди. Гонконгнинг Hang Seng индекси 1,2% га, Австралия S&P/ASX 200 индекси – 2,2% га тушиб кетди.

Австралия доллари ўзининг аналоги саналган АҚШ долларига нисбатан $ 0.6607 даражасида, 11 йиллик паст нархда сотилди. Лицензияланган акциялар учун Хитойнинг CSI 300 (Шанхай ва Шенчжен) индекси листинг акциялари учун 0,7 фоизга тушди, оффшор юань эса 0,1 фоизга пасайиб, бир доллар учун 7.0361 га етди. 24 февраль куни Япония бозорларида миллий байрам туфайли савдо-сотиқ ўтказилмади.

Олтин нархи ошишда давом этди ва 1% ўсди ва бир троя унциясига 1660 долларни ташкил қилди. Бу етти йил давомидаги жаҳон нархларининг энг юқори кўрсаткичидир, дея таъкидлайди FT. ING компаниясининг Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича бош иқтисодчиси Роберт Карнеллнинг сўзларига кўра, савдогарлар (трейдерлар) яқин кунларда Европанинг эпидемияни юқтириш борасидаги саъй-ҳаракатларини диққат билан кузатиб борадилар. Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта чўққисига чиққан АҚШ фонд бозорлари «нимадир нотўғри кетаётганидан, аста-секин сергак уйғонишмоқда».

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг