Толибон раҳбари: «АҚШ ва Толибон ўртасидаги “тарихий” шартнома тез орада имзоланади”

0
502
Фото: www.washingtontimes.com

Толибон раҳбарининг ўринбосари маълум қилишича, улар яқин орада АҚШ билан етти кунлик зўравонликни камайтириш тўғрисида битим имзолашади. Шунингдек, Толибон қўмондонлари «тарихий» келишувга риоя қилишга тўлиқ тайёр эканлиги маълум қилинган.

«Бугун биз АҚШ билан тинчлик битими остонасида турганимиз кичкина воқеа эмас», деб ёзган Сиражиддин Ҳаққоний New-York Times газетасида.

Бу Толибон раҳбарининг бир ҳафталик тинчлик келишуви ҳақидаги биринчи муҳим баёнотидир.

Қатарда АҚШ ва Толибон вакиллари ўртасидаги музокаралар чоғида имзоланган ушбу келишув Америка қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетлишига олиб келиши мумкин.

«Шартноманинг муваффақиятли амалга оширилиши ва мамлакатда доимий тинчликка эришиш Америка Қўшма Штатларининг битим шартларини бажаришига боғлиқ» дейди Ҳаққоний.

Афғонистон ҳукумати ушбу мақолага кескин муносабат билдирди.

«New-York Times ўз платформасини террорчилар рўйхатида бўлган шахсга бергани ачинарли. У ва унинг тармоғи афғонларга ва чет элликларга қарши шафқатсиз ҳужумлар уюштирган», деди президент вакили Седиқ Седиққи Reuters ахборот агентлигига.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг