ОАВ: АҚШ сенатори Эрон ташқи ишлар вазири билан яширин тарзда учрашди

0
176

Демократик партиядан сайланган АҚШ сенатори Крис Мерфи Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан ёпиқ учрашув ўтказди, дея хабар беради Ал Арабия ўз манбасига таяниб.

Манбага кўра, учрашув Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида бўлиб ўтди. Тахминларга кўра, сенатор Эрон билан ҳамкорликнинг фаол тарафдори. Шунингдек, у эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишини танқид қилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Демократик партияси аъзолари Республикачиларга қараганда Ислом Республикасида кўпроқ чекланган. Демократлардан сайланган Оқ Уйнинг собиқ раҳбари Барак Обама кейинчалик Доналд Трамп томонидан бекор қилинган ядровий битим тузган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг