КFC умумий овқаталиниш тармоғи “Ҳалол” стандартига мос келадими?

0
678

КFCнинг овқатланиш маҳсулотлари “Ҳалол” стандартига мос келиши ҳақида миш-мишлар тарқалиб кетгани сабабли, Россиядаги “Ҳалол” қўмитаси раиси Зиганшин И. Х. бу миш-мишларнинг хақиқатдан йироқлиги хақида баёнот берди: бу компания тегишли сертификатга эга эмас- деб ёзади islam-today.

Мурожаатномада шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарини сертификатлаш учун Қўмита махсус текширувларни амалга ошириши айтилади.

Айнан:

– технологик жадвалларни ўрганиш (менюдаги ҳар бир позицияни батафсил таркиби ва тайёрлаш усулларини);  

– барча маҳсулот етказиб берувчиларни ўрганиш (уларнинг сертификатларини ва «Ҳалол» мақомини тасдиқловчи ҳужжатни берган сертификатлаш маркази билан ишлашни аниқлаштириш).

Юқоридаги жараёнлардан ўтмаган муассасалар ҳалол (жоиз) ёки ҳаром (жоиз эмас) деб баҳоланмайди.

Қўмита бундай муассасаларга ташриф буюришни мусулмонларга тавсия этмайди, чунки фақат гўшт маҳсулотларини «Ҳалол» сертификати бўлган корхоналар томонидан етказиб берилиши, ўша умумий овқатланиш муассасасини бутунлай ҳалол деб ҳисобланиши учун етарли бўлмайди.

Сертификатланган ташкилотларнинг рўйхатини Қўмитанинг веб-сайтида топиш мумкин.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг