Россиялик хоккейчиларга Тошкентдан янги уйлар берилди

0
805

Кеча, 17 февраль куни Тошкентнинг нуфузли туманидаги хонадонлар совет ва рус хоккей юлдузлари Александр Якушев, Валерий Каменский, Виталий Прохоров ва Алексей Жамновларга берилди, деб хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Тақдимот маросими Тошкентдаги «Dream City» офисида бўлиб ўтди. Компания бош менежерининг ўринбосари Дениз Бахчажи, турар-жой мажмуаси қурилишининг биринчи босқичи 2020 йил апрелида якунланишини таъкидлади.

«Dream City» бош директорининг ўринбосари, таниқли хоккейчилар 2020 йил охирида янги хонадонларга киришлари мумкинлигини қўшимча қилди. «Биз жуда муҳим бўлган бундай тадбир учун республика президенти ва шаҳар раҳбарига жуда миннатдормиз», деди Александр Якушев.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил март ойида Тошкентда «Humo Arena» муз комплексининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда давлат раҳбари қишки спорт турларини ривожлантириш учун россиялик хоккейчилар учун қулай шароитлар яратиш кераклигини таъкидлади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг