Туркияда Фатҳулла Гуленга алоқадор 228 кишини ҳибсга олишга буйруқ берилди

0
1100
Фото: REUTERS/Charles Mostoller

Ҳарбий ва адлия вазирлигини текшираётган Туркия прокурорлари сешанба куни 228 кишини ҳибсга олишга буйруқ берди, дея хабар беради Anadolu давлат ахборот агентлиги. Бу шахслар 2016 йилги давлат тўнтаришини амалга оширган тармоққа алоқадорликда айбланмоқдалар. Ушбу ҳодисада 250 киши ҳалок бўлганди.

2016 йил июль ойида муваффақиятсизликка учраган давлат тўнтариши диний раҳнамо Фатҳуллоҳ Гулен томонидан амалга оширилгани тахмин қилинади ва у айни пайтда АҚШнинг Пенсилвания штатида яшайди.

Турк полицияси ҳанузгача унинг издошлари деб гумон қилинувчиларга қарши рейдлар ўтказади. Бундан олдинги текширувларда прокурорлар 157 кишини ҳибсга олишга буйруқ беришган, уларнинг орасида 101 хизматчи зобит ҳам бор бўлган.

Давлат тўнтариши уюштирилгандан бери 80 мингга яқин одам суд бўлгунча қамоққа ташланди. Шунингдек, 150 мингга яқин давлат ходимлари, ҳарбий хизматчилар ва бошқалар ишдан бўшатилди.

Туркиянинг Ғарбий иттифоқчилари ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар Туркия ҳукуматининг бу ҳаракатларини танқид қилди. Аммо, Анқара бу ишларни мамлакатнинг хавфсизлигига таҳдидни олдини олиш учун зарур чоралигини таъкидлаган.

1999 йилдан бери Пенсилванияда қувғиндда яшаётган Гулен давлат тўнтаришида иштирок этганини рад этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг