Хитойлик шифокорлар коронавирусни даволашда плазма терапияни қўллашмоқда

0
944
Фото: Noel Celis/Pool via REUTERS

Шанхайдаги шифокорлар коронавирусдан тузалган одамларнинг қон плазмасидан (қон таркибидаги модда) эпидемияга чалинган беморларни даволашда фойдаланишмоқда.

Бу ўзининг дастлабки натижасини бермоқда, дея хабар беради хитойлик профессор душанба куни. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассиси ҳам бу усулнинг тўғрилигини таъкидлаган.

Хубей вилояти пойтахти Уҳан шаҳрида пайдо бўлган коронавирус эпидемияси шу пайтгача Хитойда 1,770 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 70 мингдан ортиқ одам уни юқтириб олди.

17 февралда берилган маълумотларга кўра, Хитойнинг молиявий маркази бўлган Шанхайда вирусга чалинганлар 332 тани ташкил этиб, бир марта ўлим ҳолати кузатилган. Шанхай жамоат соғлиқни сақлаш марказининг профессори Лу Ханчжоу 184 киши каронавирус сабаб касалхонага ётқизилганини ва улардан 166 нафари енгил, 18 нафари оғир аҳволда эканлигини айтди.

Унинг маълум қилишича, касалхонада плазма терапия ўтказиш учун махсус клиникалар ташкил этилган ва қон топширмоқчи бўлган кўнгиллилар танлаб олинмоқда. Донарлар гепатит Б ва C ёки шу каби касалликларга чалинмаганини текшириш учун қон текширувидан ўтказилади.

Айни пайтда янги коронавирусга қарши ишлатилиши мумкин бўлган муолажалар ёки вакциналар мавжуд эмас. Дори воситаларини ишлаб чиқиш ва уларни синовдан ўтказиш жараёни эса кўп ойлар ва ҳатто йилларни талаб қилиши мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг