АҚШ ва «Толибон» февраль ойи охирига қадар келишув тузиши мумкин

1
153
Манба: Толибон музокарачилари Қатарнинг пойтахти Доха шаҳрида 2019 йил 7 июлда бўлиб ўтган Афғонистон бщйича музокараларда сўзлашмоқда. (АҒР)

Расмий Вашингтон ва «Толибон» тинчлик битимини имзолашмоқчи, ҳужжат феврал ойи охирида имзоланиши мумкин, деб хабар беради Қатарнинг «аш-Шарқ» газетаси.

Ушбу чора афғонлараро мулоқотлар учун имкониятлар очади.

«Шу ойнинг охирида АҚШ ва «Толибон» ўртасида ўт очишни тўхтатиш битими имзоланиши кутилмоқда, бу эса афғон томонлари ўртасида мулоқотни бошлайди. Ўтган йил давомида Қатарнинг саъй-ҳаракатлари туфайли «Толибон» ва АҚШ делегацияси ўртасида тинчлик музокараларини ўтказган. Бу йил Афғонистон учун тинчлик йили бўлиши мумкин ва афғон халқининг зўравонликка чек қўядиган ва АҚШ қўшинларини олиб чиқилишини ҳамда зўравонлик даражасини пасайтирадиган кенг қамровли тинчлик битимига бўлган умидларини амалга ошириши мумкин.

Нашрда айтилганидек, ушбу қадам иккала томоннинг тинчликка эришиш учун олға силжиш истагини акс эттиради. Қатарнинг ҳаракатлари тамонларнинг бирлаштиришга ва ишончни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

АҚШ ва Толибон ўртасида музокаралар 2019 йилда бир неча ой давомида бўлиб ўтди. Саккиз раунд давом этган музокаралар натижаларига кўра томонлар урушни тўхтатиш, хорижий қўшинларни Афғонистондан олиб чиқиш ва афғонлараро тинчлик музокараларини бошлашни кўзда тутган тинчлик шартномаси лойиҳасини келишиб олган эдилар. Бироқ, ўтган сентябр ойида, Кобулда ва бошқа бир қатор шаҳарларда Толибон томонидан амалга оширилган бир қатор террорчилик ҳаракатларидан сўнг, АҚШ ҳарбийлари қурбон бўлган эди. Сонг АҚШ Президенти Дональд Трамп «Толибон» билан музокараларни тўхтатишни ва шартномани имзолашни бекор қилишни буюрган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

1 Фикр

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг