Япония ва ХОҚ расмийлари коронавирус туфайли Олимпия ўйинлари қолдирилмаслигини маълум қилишди

0
78
Фото: АР

Бу йилнинг ёзида Япония пойтахти Токиода Олимпия ўйинлари бўлиб ўтишидан хабарингиз бор, албатта. 13 февраль куни Япония Олимпия ташкилотчилари 2020 йилги ўйинлар қўшни Хитойда тарқалган коронавирус туфайли тўхтатилмаслигини таъкидлашди.

Ташкилий қўмитанинг президенти Йоширо Мори Токиода тўпланган ХОҚнинг ўнлаб юқори мартабали мулозимларига мурожаат қилар экан шундай деди: «Шу нарсани аниқ айтмоқчиманки, биз ўйинларни бекор қилиш ёки кечиктириш масаласини кўриб чиқмаяпмиз.»

11,000 нафар спортчи ва минглаб ходимларни қабул қиладиган Олимпия шаҳарчасининг майори Сабуро Кавабучи Токионинг иссиқ ва намли ёзи вирусни тўхтатишини айтди.

«Ҳозирда ушбу муаммо қачон бартараф этилишини билмаймиз. Вирус намлик ва иссиқликда заифлашади. Японияда биз ёмғирли мавсумни ўтказамиз, бу эса вирусни йўқ қилиши мумкин.»

Маълумот учун, Токио Олимпиадаси беш ойдан кейин бошланади. Келаси ойда эса Японияда Олимпия машъаласи эстафетаси бошланади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг