Шри-Ланкалик мусулмонлар коронавирусдан жабрланганларни дуо қилишди

0
528
Фото: АFP

Шри-Ланкадаги мусулмонлар кечаги жума намозида коронавирус эпидемияси қурбонларини дуо қилишди. Ушбу эпидемия айни дамгача деярли 1400 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Коломбо шаҳридаги 19-асрда қурилган Деватагаҳа масжидига 2000 дан ортиқ одам ибодат учун тўпланди, унда мусулмон бўлган парламент аъзоси С.М.Марикар, Коломбо шаҳар ҳокими ўринбосари Муҳаммад Иқбал ва хитойлик дипломатлар иштирок этишди.

Элчи Ченг Хуеюан номидан нутқ сўзлаган Хитой элчихонасининг маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси Лю Донг ушбу ҳаракат учун миннатдорлик билдирди ва Хитой ҳамда Шри-Ланка ўртасидаги бизнес фаолияти яқин орада тикланишига ишонч билдирди.

“Ушбу кризис пайтида Шри-Ланка мусулмонлари томонидан кўрсатилаётган маънавий ёрдам Хитой жуда мамнун. Тез орада биз бу муаммони ҳал қиламиз ва бизнесимиз одатдагидек давом этади”, деди Лиу.

Хитойлик дипломатлар ўтган ҳафтада Коломбо шаҳридаги буддистларнинг энг муҳим жойларидан бири бўлган Гангарамая ибодатхонасида ҳам одамлардан вируснинг бартараф этилиши учун ибодат қилишни сўрашганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг