Коронавирус ҳақида сўнгги маълумотлар

0
327
Фото: news.yahoo.com

Айни пайтда Хитойда тарқалган коронавирус жаҳон афкор оммасининг эътибор марказида турибди. Қуйида ушбу эпидемия тарқалиши ҳақидаги сўнгги маълумотлар билан танишишамиз.

– Жума куни Хитой 121 та янги ўлим ҳолати ҳақида хабар берди, бу билан эпидемия қурбонлари сони 1,380 кишига етди. Яна 5, 090 кишида вирус борлиги аниқланиб, айни пайтда бу касалликка чалинганлар сони 63, 851 нафарга етган.

– Касаллик маркази Хубей провинциясида янги касалланганлар сони бир кунда 4823 кишига кўпайди, ундан ўлганлар эса 116 нафарни ташкил қилди.

– Пайшанба куни Японияда вирусдан бир киши ҳалок бўлди. Япония ҳукумати эпидемияга чалинганлар сони 33 нафарга етганини тасдиқлаган. Яна 218 киши Йогогамадаги вирус тарқалган кемада карантинда сақланмоқда. Хитойдан ташқарида ўлим ҳолати Япониядан олдин икки мамлакат-Филиппин ва Гонконгда кузатилганди.

– Хитой иқтисодиёти жорий чоракда молиявий инқироздан кейинги энг паст суръатларда ўсади, дея хабар беради Reuters.

-Бошқа маълумотларга кўра, эпидемия Япониянинг бу йилги иқтисодий ўсишини 0, 2 фоизгача пасайтириши мумкин.

– Ветнам, Ханой яқинидаги 10,000 киши яшайдиган ҳудудда 20 кунлик карантин жорий қилди.

– Покистон Бош вазирининг соғлиқни сақлаш бўйича махсус ёрдамчисининг тасдиқлашича, Хитойда коронавирус билан касалланган тўрт нафар Покистонлик талаба тўлиқ тузалган.

– Гонконгда мактаблар 16 мартга қадар ёпилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг