Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари 16 февралда учрашиб Суриядаги вазиятни муҳокама қилишади

0
523
Фото: Pavel Golovkin/Pool via REUTERS

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 16 февраль куни Мьюнхендаги хавфсизлик конференцияси доирасида ўзининг туркиялик ҳамкасби Мевлут Чавушоғлу билан учрашади,  дея хабар беради Interfaks агентлиги жума куни.

Айни дамда Суриянинг идлиб вилоятида уруш давом этмоқда. Россия қўллаб-қувватлаётган Башар Асад ҳукумати Идлибни ИШИДдан тўлалигича қайтариб олиш мақсадида бу ерда ҳарбий ҳаракатлар олиб боряпти. Натижада, минглаб тинч аҳоли ўз уйини тарк этиб, Туркия чегараси томон қочишга мажбур бўлмоқда.

Ўз навбатида, Туркия Идлибда назорат пунктларини жойлаштирган. Ўз-ўзидан ҳозирда Сурияда Россия-Туркия манфаатлари тўқнаш келмоқда. 2018 йилда бу икки мамлакат ўртасида Суриядаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга келишиб олишганди. Аммо, бу битим амалда қўлланилмаяпти.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг