Ал-Жазари механик роботларининг қайта тикланиши мусулмонларни янги кашфиётлар учун илҳомлантиради

0
144
Фото: middleeasteye.net

Ҳатто бундан 850 йил аввал ўрта асрларда мусулмон олими Исмоил ал-Жазари мураккаб автомат воситалардан фойдаланган ҳолда замонавий технологиялар асосларини қўйган. Ал-Жазари машиналарига бағишланган кўргазма Истанбулда бўлиб ўтди, дея middleeasteye.net .хабар бермоқда.

Бугун роботлар ҳамма жойда. Улар ўз фаолиятларининг кўплаб соҳаларида одамларни ундан сиқиб чиқариши билан жиддий ташвишлар мавжуд. Бироқ, автоматизация тарихини тахминан 900 йил аввал бошлангани хақида, яъни мусулмон олим Исмоил Ал-Жазари дастлабки роботларни, сув соати ва бошқа механик воситаларни ихтиро қилганлигини биладиганлар кам.

Туркияда мусулмонларнинг янги авлодларини илҳомлантириш учун олимнинг ажойиб ускуналари Истанбулдаги “Ал Жазарнинг ажойиб машиналари» кўргазмасида қайта тикланди.

Исмоил ал-Жазари 1136 йилда Диёрбакирда (замонавий Туркия) туғилган. У салжуқийларнинг Артуқидлар ҳукмдори саройида бош муҳандис сифатида хизмат қилган эди. Бу давр тарихга исломнинг «Олтин аср» деб кирган.

Фил шаклидаги соат Ал-Жазарнинг энг машхур асаридир: улар ҳар ярим соатда бир вақтни хабарини бериб туради. Манба: UNIQ Expo

Ал-Жазари, Султон Носириддин Маҳмуднинг илтимоси билан ёзган ўзининг «Ўткир идрокли механик қурилмалар ҳақида билимлар китоби” устидаги меҳнати орқали кенг танилган. Ушбу китобда олим ўз кашфиётларининг конструкцияларини, сув олиш қурилмасидан, фаввораларгача тушунтириб ўтган. Китобда муҳандислар учун уларни қайта яратиш имкониятини берадиган иллюстрация ва кўрсатмалар келтириб берилган.

Ўрта аср роботларини қайта қуриш лойиҳасининг асосчиси ва бош директори Маҳмуд Али Чалишканнинг ўзи ҳам муҳандис ҳисобланади.

«Биз механик, илм-фан, санъат ва фалсафани бирлаштириб унинг эртаклар дунёсини тиклашимиз мумкин бўлса, биз каби кўплаб инсонларни илҳомлантиришига ишонамиз», дейди у. «Бизнинг асосий мотивациямиз одамларга илҳомлантиришдир.»

Ал-Жазари томонидан яратилган, кўргазма учун қайта тикланган машиналарда одамлар ва ҳайвонларнинг фигуралари остида яширинган мураккаб механикалар бор./ манба: middleeasteye.net

Унинг отаси Дурмус Чалишкан, турк тилидаги ўрта асрлар даҳоси ихтироларининг энг батафсил тавсифини қилиб, «Ал-Жазарийнинг улуғвор машиналари» деб номланган китобини 2015-йилда нашр эттирган Ал-Жазари учун эскизга айлантирган механик муҳандисдир.
Унинг орзуси олимнинг барча машиналари ва қурилмаларини «Ал-Жазари» музейида тўплаш эди. Отаси вафотидан бир йил ўтгач, Маҳмуд Али Чалишкан ва унинг укаси отасининг орзусини ам алга оширдилар.

«Кўргазма- отамнинг музей хақидаги орзусига қўйилган биринчи қадамдир», – дейди Чалишкан. «Техник кўргазма отамнинг 15 йиллик меҳнатига асосланади».

Олимнинг кашфиётлари замонавий муҳандисларни илҳомлантиради

Нима учун Ал-Жазарининг кашфиётлари бугунги авлод учун жуда муҳим?
Олимлар ва муҳандисларнинг айтишича, замонавий технологияларга йўл, 800 йил олдин Ал-Жазари томонидан амалга оширилган ишлардан бошланади.

ХХ аср инглиз муҳандиси ва тарихчиси Дональд Хилл «Ўрта асрларда исломий технологияларни ўрганиш» номли китобида, “Ал-Жазари ихтироларининг таъсири ҳозирги замон машиносозлигида ҳалигача сезилади», деб ёзади.

Суррей университети физика профессори Жим Ал-Халилий шундай дейди: «Ал-Жазари бугунги муҳандисларни, айниқса, келажакнинг ёш муҳандисларини илҳомлантириши керак: қайсики, муҳандис бўлишни режалаштирган мактаб ўқувчиларини. Бироқ, ҳатто Туркияда ҳам, Араб дунёсида ҳам етарли даражада танилган эмас «.

Артуқид армияси томонидан ҳарбий кампанияларни ўтказиш вақтини аниқлаш учун фойдаланиладиган шиша сувли соат / манба: middleeasteye.net

Истанбулдаги Фотиҳ Султон Меҳмет университети фан тарихи бўлими профессори Мустафо Качарнинг айтишича, Ал-Жазарнинг ихтироси биз ҳар куни ишлатадиган кўплаб техник воситаларнинг прототиплари экан.
«Тўрт тактли двигателларни олайлик, – дейди у, – ёки тишли ғилдираклар, коленчат валлар, пневматик ва гидравлик тизимлар, мусиқа қутилар, автоматлар ва бошқарув тизимлар – буларнинг бари унинг ишлаб чиққан техник янгиликларидир».

Ал-Жазари сув соати / Манба: middleeasteye.net

Качар шунингдек, Ал-Жазарнинг юқорида айтилган китоблари бир неча асрлардан буён Уйғониш даврига қадар ёзилган технология бўйича энг муҳим иш эканини таъкидлайди.

«Инсон меҳнатига мўлжалланган роботлардан фойдаланиш – соддароқ айтганда- автоматлаштириш – Леонардо да Винчидан 250 йил олдин Ал-Жазари томонидан ишлаб чиқилган.»

Артуқид армияси томонидан ҳарбий кампанияларни ўтказиш вақтини аниқлаш учун фойдаланиладиган шиша сувли соат / манба: middleeasteye.net

Мусулмон цивилизациясининг «олтин даврини» тиклаш мумкинми?

VIII – XIV асрларда давом этган ислом цивилизацияси «Олтин асри» даврида мусулмон олимлар илм-фан ривожига улкан ҳисса қўшдилар. Кўпгина олимларнинг фикрига кўра, ихтиролари Европадаги Уйғониш даврига йўл очди. Бироқ, кейинчалик мусулмон дунёси тўхтаб қолишни бошидан кечирди. Бироқ, цивилизация ўсиш ва пасайишнинг ўзгариши билан тавсифланади. Жим Ал-Халилий шундай дейди: «Ислом дунёсида, хусусан, Туркия каби мамлакатларда Уйғониш даври бугун бошлана олмаслигига сабаб йўқдир”.

Туркиядаги ва бошқа мусулмон оламларининг янги авлодларини илҳомлантириш учун, июнь ойининг ўрталарига қадар давом этадиган «Ал-Жазарининг улуғвор машиналари » кўргазмаси ташкил этилди.

«Кейин Туркия ва ҳатто дунёнинг турли бурчакларига жўнаб кетамиз. Уч – беш йил ичида биз ушбу кўргазмадан музей яратами»», дейди Чалишкан.

Ал-Жазари китобидан иллюстрацион сурат/ манба: middleeasteye.net

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг