«Оилада ота ва она бўлади»: Путин Россияда бир жинсли никоҳни қонунийлаштиришни рад этди

0
7824
Фото: Sputnik/Alexei Druzhinin/Kremlin via REUTERS

Россия Президенти Владимир Путиннинг айтишича, у ҳукумат тепасида турар экан Россияда бир жинсли никоҳга йўл қўйилмайди.

“Мен бу ҳақда аллақачон гапириб ўтганман ва яна такрорлайман: мен президент эканман бундай бўлмайди. Оилада ота ва она бўлади”, деди Путин.

Йигирма йиллик ҳокимиятни бошқариш даврида Путин православ черкови билан яқиндан алоқада бўлиб, Россияни Ғарбнинг либерал қадриятларидан, шу жумладан гомосексуаллик ва жинсни ўзгартириш каби муносабатларидан узоқлаштиришга интилди.

Путин 13 февралда конституцияга ўзгартиришлар киритиш учун тузилган комиссия билан учрашар экан, ундан конституцияга никоҳни эркак ва аёл ўртасидаги иттифоқ сифатида белгилаб берадиган қисмни қўшиш таклифига изоҳ бериши сўралди.

«Биз бу ўзгаришни қайси жумла билан ва қонуннинг қаерига жойлаштиришни ўйлаб кўришимиз керак», деб жавоб берди у.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг