Хитойдаги вирус қурбонлари 1100 дан ошди

0
126
Фото: АР

Чоршанба кунги маълумотларга кўра, Хитойда яна 97 киши коронавирусдан вафот этди ва бу билан умумий қурбонлар сони 1,113 нафарни ташкил қилди.

Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясининг маълум қилишича, сўнгги 24 соат ичида 2,015 та янги ҳолат қайд этилган. Хитойда касаллик аниқланган ҳолатларнинг умумий сони 44, 653 ни ташкил қилади. Аммо мутахассисларнинг таъкидлашича, вирусни юқтириб олган кўплаб одамлар рйхатга олинмаган.

Вируснинг тарқалиши, Хитой Коммунистик партияси ва унинг раҳбари учун қийинчиликларни келтириб чиқарди. Ҳозирда Си Цзинпин бир неча жабҳаларда юзага келган инқирозларга қарши курашмоқда. Буларга ички иқтисодиётнинг кескин пасайиши ҳамда АҚШ билан савдо уруши кабилар ҳам киради.

Хитойнинг етакчи эпидемиологи Зонг Наншаннинг айтишича, ушбу ойда Хитойда вирус тарқалиши авжига чиқиши мумкин ва эпидемия маркази Уханда вазият мураккаблигича қолмоқда. Шунингдек, Зонг у ерда вирусни юқтирган беморларни изоляция қилиш устувор вазифа эканлигини айтиб ўтди.

«Биз Уханда қаттиқ меҳнат қилишимиз керак. Вируснинг янада кўпроқ одамларга юқишини тўхтатишимиз керак. Касалликнинг одамдан одамга юқиши ҳали ҳам бартараф этилмади», дейди мутахассис.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг