Эрдўған: Агар қўшинларимизга зарар етказилса, биз Сурия кучларига ҳужум қиламиз

0
650
Фото: Presidential Press Office/Handout via REUTERS

Агар бирор турк аскарига зарар етадиган бўлса, Туркия армияси Сурия ҳукумати кучларига қарши ҳар қандай жойдан-ҳаводан ёки ердан зарба беради, деди 12 февраль куни Туркия Президенти Ражаб Эрдўған.

«Мен бу ердан туриб айтаманки, агар кузатув пунктларимизда ёки бошқа жойларда бизнинг аскарларимизга озгина бўлсада шикаст етса, Идлибнинг чегаралари ёки Сочи келишувидан қатъи назар, Сурия ҳукумати кучларига зарба берамиз. Биз буни ҳар қандай усул билан, ҳаво ёки ер орқали, иккиланмасдан, ҳеч қандай тўхталишга йўл қўймасдан амалга оширамиз», деди Эрдўған Анқарадаги АК партияси аъзоларига.

2018 йилда Сочида Россия ва Туркия Сурияда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга келишиб олгандилар. Аммо бу битим амалга татбиқ этилмаяпти. Руслар қўллаб-қувватлайдиган Асад ҳукумати Идлибни ИШИДдан қайтариб олишни рўкач қилиб, бу ерни бомбардимон қилмоқда. Натижада, юз минглаб одамлар ўз уйларни ташлаб, Туркия чегараси томон қочишга мажбур бўлмоқдалар.

Эрдўған, Туркия армияси февраль ойи охиригача Идлибнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган турк кузатув пунктларидан Сурия ҳукумат кучларини чекинишга мажбур қила олишини таъкидлади.

Туркия Сурия Президенти Башар Асадга қарши бўлган баъзи исёнчи гуруҳлар билан иттифоқдошдир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг