Уйғурлар Хитой лагерларида коронавирус тарқалишидан хавотирда

0
979
Фото: AP

Хитойдан қувғин қилинган оз сонли уйғурлар мамлакат ичкарисидаги “ўлим” лагерларида коронавирус тарқалиши ҳақида хавотир билдирмоқдалар.

Ҳозирча Хитой давлат оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, уйғурлар яшайдиган Шарқий Туркистон (шимоли-шарқий Шинжон провинцияси)да COVID-19нинг авж олиши ҳақида хавотирланишга ҳожат йўқ.

Шарқий Туркистон (Шинжон) эпидемия марказидан узоқда жойлашган ва бу ҳудудда айни вақтгача 55 нафар одамда коронавирус аниқланган. Шунингдек, эпидемиядан тўлиқ соғайган дастлабки беморлар аллақачон шифохонани тарк этишган.

Аммо, уйғурларнинг четда яшайдиган вакиллари Хитойнинг “қайта тарбиялаш” лагерларида коронавируснинг тез тарқалишидан қўрқиш учун сабаблар борлигини таъкидламоқда.

“Одамлар ваҳимага тушишни бошладилар. Бизнинг оилаларимиз у ерда туриб лагерлар ва вирус билан курашишмоқда. Уларда етарлича озиқ-овқат ва юз ниқоблари бор ёки йўқлигини билмаймиз”, дейди асли уйғур бўлган франциялик социолог Дилнур Рейҳан.

Хитойдан ташқарида уйғурларни ҳимоя қилувчи гуруҳлардан бири- “Бутунжаҳон уйғур конгресси” агар ушбу вирус тарқалишини янада чеклаш чоралари кўрилмаса, у тез фурсатда Шарқий Туркистонда (Шинжонда) кўп сонли одамларга юқиши мумкинлигидан хавотирда эканлигини айтди.

«Одамлар Хитой ҳукуматининг қўпол муомалалари ва хўрлашлари туфайли заиф аҳволда турибдилар. Янги вирус уйғурларнинг азоб-уқубатларини янада кучайтирди, чунки бизнинг дўстларимиз ва қариндошларимиз энди яна ҳам хавфлироқ ҳолга тушиб қолишмоқда», деди ташкилот президенти Долкун Иса.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Хитой ҳукумати қарийб бир миллион нафар уйғурлар ва бошқа мусулмон бўлган оз сонли бошқа халқларни лагерларга тўплаган ва ушбу лагерлардаги шароит тўғрисида деярли ҳеч нарса маълум эмас. Ҳукумат лагерларни терроризмга қарши курашиш учун зарур бўлган «касб-ҳунарга ўқитиш марказлари» деб атаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг