АҚШ Марказий Осиё бўйича янги стратегиясини тақдим этди

0
671
Фото: platforma.uz

«Heritage» фондида АҚШнинг 2025 йилгача мўлжалланган Марказий Осиё бўйича янги стратегияси тақдимотига бағишланган брифинг бўлиб ўтди

Стратегияни АҚШ Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Лиза Кёртис, АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси биринчи ўринбосари Элис Уэллс ва USAIDнинг Осиё бюроси раҳбари ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Глория Стиль тақдим этди.

Л.Кёртиснинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёев туфайли Марказий Осиёдаги ўзгаришлар ортга қайтмайдиган, барқарор характер касб этмоқда.

Янги стратегияда АҚШ ва Ўзбекистоннинг минтақадаги бошқа республикалардаги муҳим ўзгаришлар фонидаги ёндашувлари ва қарашларининг ўзгариши, шу жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларининг янгиланиши, минтақавий шериклик ривожланишидаги янги динамика, экстремистик мафкура ва террорчилик ташкилотлари таҳдидига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, минтақада Хитой ва Россиянинг таъсири кучайганлиги ҳақида ҳам сўз боради.

Л.Кёртис Америка Қўшма Штатлари Марказий Осиёни мустақил геостратегик минтақа сифатида кўришини таъкидлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг