Фаластин раҳбари Трампнинг тинчлик режасини яна бир бор рад этди

0
104
Фото: Reuters

Сешанба куни Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича таклиф қилган тинчлик режасини рад этди.

Ғазабланган Аббос ушбу режани Исроилга қилинган тортиқлигини таъкидлар экан, Фаластин ҳалқи уни номақбул деб билишларини айтди.

28 январь куни эълон қилинган Трампнинг режасига кўра, АҚШ Исроилнинг Ғарбий Соҳилдаги яҳудий аҳоли пунктлари устидан ҳокимиятини тан олади ва Фаластинликлар ўз давлатларини қуриш учун бир қанча шартларни бажаришлари талаб қилинади.

Маҳмуд Аббос тинчлик режасида кўрсатилган янги Фаластин-Исроил харитасини кўрсатиб, уларга ажратилган ҳудуди “Швейцария пишлоғи” каби кичиклигига эътибор қаратди.

«Бу бизга бериладиган давлат. Бу Швейцария пишлоғига ўхшайди. Сизлардан қайси бирингиз шундай ҳолатга ва шунга ўхшаш шартларга рози бўласиз?” деди Аббос.

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху бу танқидни рад этди ва Фаластинликлар бунга йўл қўймаса ҳам, араб давлатлари Трампнинг режасига рози бўлишлари мумкинлигига ишора қилди.

«Бу Швейцария пишлоғи эмас. Бу Яқин Шарқ учун ҳам, Исроил давлати учун ҳам, Фаластин ҳалқи учун ҳам энг яхши режадир» дейди Нетаньяху.

5-8 февраль кунлари Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторида Фаластиннинг Сиёсат ва Тадқиқотлар Маркази томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, Фаластин ҳалқининг 94 фоизи Трампнинг ушбу «Аср келишуви» деб номланган режасини рад этишган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг