Мисрлик 75 ёшли футболчи Гиннес рекордини янгиламоқчи

0
103
Фото: Reuters

Майдонда профессионал футболчи сифатида ўйнаш фикри 75 ёшли Эззелдин Баҳадер учун ўнлаб йиллар давомида орзу бўлиб келди. Ҳозирда у Миср футбол ассоциациясидаги энг кекса ўйинчи сифатида рўйхатга олинган.

Тўртта фарзанднинг отаси ва олтита набиранинг бобоси бўлган Баҳадер 6 ёшида Қоҳира кўчаларида футбол ўйнашни бошлади. Вояга етганида қурилиш муҳандислиги бўйича маслаҳатчи ва кейинчалик ерни қайта ишлаш бўйича мутахассис сифатида ишлаган.

У ҳаваскор сифатида футбол ўйнашда давом этса ҳам профессионал ҳужумчи бўлиш орзусидан воз кечди. Аммо, Баҳадер илк футболга кириб келганидан қарийб етмиш йил ўтиб, орзусини қайтадан амалга оширди ва клубларга ариза беришни бошлади. Ва ниҳоят, ўтган йилнинг 6 октябрида Миср чемпионатининг 3-дивизионидаги жамоа билан шартнома имзолади.

Энди у жисмоний тайёргарлигини тиклаш учун клубда, шунингдек уйда шахсий мураббий билан машғулот ўтказмоқда. Дунёнинг энг кекса профессионал ўйинчиси сифатида тан олиниши учун Баҳадер иккита ўйинда 90 дақиқа ўйнаши керак ва бу ишни март ойида бажаришга умид қилмоқда.

Ҳозирда Гиннеснинг Рекордлар китобида энг кекса профессионал футболчи деб Исроиллик 73 ёшли Исак Хайик қайд этилган. У ўтган йилнинг апрель ойида Исроил клубида майдонга тушиб ушбу рекордни ўрнатган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг