Миср аҳолисининг сони 100 миллионга етди

0
647
Фото: АFP

Миср аҳолиси 100 миллионга етди, деди 11 февралда мамлакатнинг статистика агентлиги. Бу билан Миср араб мамлакатлари ичида аҳоли сони бўйича биринчи ўринга чиқди.

Африкада эса, Нигерия ва Эфиопиядан кейин учинчи ўринда турипти. Статистик маълумотларга кўра, Мисрда ҳар 17,9 сонияда янги чақалоқ туғилади.

Африканинг шимолида жойлашган бу мамлакатда аҳолининг катта қисми қашшоқ бўлиб, уларнинг кўпчилиги катта шаҳарларда яшайди. Аҳоли сонининг ҳаддан ташқари кўпайиши ҳукуматга янги муаммоларни келтириб чиқаради. Бош вазир Мустафа Мадбули ўтган ҳафтада бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида аҳолининг ўсиши ҳукумат олдида турган ягона энг катта муаммо эканлигини ва бу миллий хавфсизликка таъсир қилишини таъкидлаган.

Мисрликлар бундан 30 йил олдин 57 миллион атрофида эди. Сўнгги 30 йил ичида туғилиш даражаси юқори бўлди ва йилига 1,5 миллион чақалоқ туғилган.

Аммо Миср ҳукумати оилаларнинг кичикроқ бўлишини қўллаб-қувватлаганлиги сабабли аҳоли сони сўнгги пайтларда пасайиб борди. 2017 йилда ўтказилган сўнгги аҳолини рўйхатга олиш натижалари мамлакатда 95 миллионга яқин фуқаро истиқомат қилаётганлигини кўрсатган. Ҳозирда аҳолининг 60 фоизидан ошиғини 30 ёшдан кичик бўлган ёшлар ташкил этади.

Тахминан 10 миллион мисрлик чет элда истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти иш илинжида Форс кўрфази мамлакатларига кетган. Мигрантлар уйига жўнатадиган пул маблағлари мисрликларнинг муҳим даромад манбасига айланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг