Хитойлик эксперт коронавирус қачон бартараф этилишини айтди

0
774
Фото: Reuters

Сешанба куни коронавирус эпидемияси бўйича мамлакатнинг биринчи рақамли эксперти Зонг Наншан Хитойда вируснинг тарқалиши апрель ойига қадар якунланиши мумкинлигини айтди. Мутахассиснинг таъкидлашича, баъзи провинцияларда янги касалланганлар сони камаймоқда экан ва февраль ойида эпидемиянинг энг юқори даражаси кузатилиши мумкин.

«Мен бу эпидемиянинг тарқалиши апрель ойидаёқ ўз якунига етиши мумкин, деб умид қиламан», дейди 83 ёшли Зонг. У Хитойда 2003 йилда тарқалган SARS синдромига қарши курашдадаги роли билан шуҳрат қозонган.

Бугунги кунга келиб, коронавирус қурбонлари сони 1000 нафардан ошди ва Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ушбу ҳолатни терроризмдан ҳам даҳшатлироқ глобал таҳдид бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

«Уйғонинг ва ушбу вирусни биринчи рақамли душманимиз деб ҳисобланг», деди ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейсес.

ЖССТнинг 11 февралда берган маълумотларига кўра, Хитойда 42,178 одам вирусни юқтириб олган ва 1017 киши унинг қурбонига айланган. Хитойдан бошқа 24 та мамлакатда касалланганлар сони 319 кишини ташкил этиб, коронавирусдан вафот этганлар иккитани ташкил қилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг