platforma.uz: Вазирлар Маҳкамаси диққатига!

0
603
Фото: platforma.uz

Биз бир нарсани атаётганда, ном қўяётганда, қачон ўйлаб қадам босишни ўрганамиз? Масалан, анча йиллар оддий бир тухум берадиган исқирт каталакни “Навоийпарранда” деб атаб келдик. Зиёлиларнинг эътирозидан сўнг масъуллар атамани ўзгартиришди. Лекин бундай беадабчилик ҳалиям бор.

Дейлик, мана, “Навоийазот”, “Навоий нефт…”, “Навоий дон…”… Азотнинг нима эканлигини тушунтириб ўтиришнинг кераги йўқ, менимча. У гўнг ўрнидаги сунъий ўғит…

Бу фаросатсизлик республика миқёсидаям кенг қулоч ёйган. Мана, масалан, “Ўзбеккўмир АЖ” деган ташкилот борлигини ҳамма билади. Бироқ бу атама тилимизда онда-сонда айлангани учун эътибор қилмасдик. Энди, азаматлар “баттар бўлларинг”, деганми шу номда газетаям чиқаришибди —ЎЗБЕККЎМИР газетаси. Қалай, қойилмисиз?

Нима, биз ўз-ўзимизни таҳқирлаб, буям етмагандай, тарихга муҳрламоқчимизми?!.

P/S: Яқинда Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг Атамашунослик ва топонимик объектларига ном бериш фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилди. Ўйлаймизки, ушбу бўлим ишни мана шундай фаросатсизликларга барҳам беришдан бошлайди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг