«Уйга қайт»: 1000 дан ошиқ покистонлик талабалар Уханда қолиб кетишди

0
660
Покистонлик 27 ёшли талаба Хассан, коронавирус тарқалганидан кейин Хитойнинг Уҳан шаҳрида қолиб кетган./REUTERS

Докторант Хассан Хитойнинг Уҳан шаҳридаги ётоқхонасида охирги марта 6 февраль куни Покистондаги отаси билан гаплашди. Ўшанда Ҳассаннинг 80 ёшли отаси ундан уйга қайтишини илтимос қилган эди. Эртаси куни унинг отаси юрак касаллигидан вафот этди.

«Ҳозир мен уларга керакман, мен онамга керакман», дейди оиласининг хавфсизлиги учун фамилиясини очиқлашни истамаган Ҳассан.

Хассан Хитойнинг Хубеи провинциясида қолиб кетган 1000 дан ошиқ покистонлик талабалардан бири бўлиб, Покистон ҳукумати уларга ҳозирча уйларига қайтишларининг имконсиз эканлигини айтган. Талабаларнинг баъзилари ҳукуматнинг вазиятга бўлган муносабатини танқид қилишмоқда.

Бундан фарқли ўлароқ, бошқа кўплаб давлатлар, шу жумладан қўшни Ҳиндистон ва Бангладеш ҳам Хубей провинциясидан ўз фуқароларини эвакуация қилган.

«Менинг Хитойдаги азиз талабаларим, биз вазиятни қизғин муҳокама қилмоқдамиз ва барча омилларни ҳисобга олган ҳолда, энг яхши қарорни қабул қиламиз», деб ёзди 9 февраль куни Покистон Соғлиқни сақлаш вазири Зафар Мирза ўзининг Твиттерида.

Мирза, Хитойдаги талабалар билан телефон орқали мулоқот ўтказган. Уларнинг саломатлигидан хавотирда эканлигини айтган Мирза, Хитой ҳукумати эвакуацияга рухсат бермаётганини маълум қилган.

«Ушбу қўнғироқ орқали бўлган суҳбатдан кейин ҳукуматимиз талабаларни эвакуация қилишидан умидимиз қолмади. Ҳукуматимиздан барчамизнинг ҳафсаламиз пир бўлди», дейди Уҳандаги яна бир покистонлик Саҳил Хассан.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг