Туркия Россиянинг турк назорат пунктларига ҳужумлари тўхтатилиши кераклигини айтди

0
547
Фото: The New York Times

Душанба куни Туркия расмийлари Россияга Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган турк кузатув пунктларига қилинган ҳужумларни дарҳол тўхтатиш кераклигини ва бундай ҳужумлар жавобсиз қолмаслигини айтди. Бу ҳақда Туркия президенти матбуот хизмати маълум қилган.

Туркия президентининг маслаҳатчиси Иброҳим Калин ва Россия делегацияси ўртасидаги музокаралардан кейин қилинган баёнотда, русларга турк харбийларига қилинган ҳужумлар номақбул эканлигини айтилган бўлиб, рус ҳукумати 2018 йилда тузилган битимда кўрсатилган вазифаларни бажариш сўралган.

Ушбу келишувга кўра, Анқара ва Москва Сурияда ўт очишни тўхтатиши керак эди. Аммо, Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия ҳукумати Идлибда ИШИДга қарши ҳужумларни олиб бормоқда.

Бу хабардан аввал Туркия Сурия ҳукумат кучлари беш нафар турк аскарини ўлдирганини маълум қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг