Қўшма штатлардаги сайловлар ва танловлар ҳақида

0
217
Фото: theins.ru

Ўтган галги сайловларда америка истеблишменти ўзининг имкониятларига ортиқча баҳо бериши, фуқароларнинг хоҳиш иродаларини манипуляциялаш оқибатлари ва ижтимоий фикрга Россиянинг бузғунчи аралашувлари оқибати ўлароқ ўта масъулиятсиз, Америка ва умуминсоний қадриятларни оёқ ости қилишдан тап тортмайдиган, сексист Трамп ҳокимиятга келди ва бутун дунё америкаликлар билан бирга уч йилдан буён бунинг оқибатларини ҳазм қилишга мажбур бўлмоқда.

Ўтган ҳафта Америкада кокуслар ва праймеризларга старт берилди. Демократлар лагеридаги вазиятни, афсуски, ўтган циклдаги каби яна оқсоқоллар белгиламоқда.

Ёши 80 га қараб кетаётган Обаманинг вице-президенти бўлган, демократлар бюрократиясининг юзи Джо Байден ва Ҳиллари Клинтонга рақобат кўрсата олган, ўта сўл Берни Сандерс ҳозирча етакчилик қилишмоқда. Кокусларда ёшлар ҳам йўқ эмас, масалан 38 ёшли Пит Буттиджичга кўпчилик муқобил умидлар билан қарамоқда.

Картинки по запросу "Пит Буттиджич"

Кўпчилик бир фикрда якдил: бўлажак сайловларда Трампни демократларнинг қариялари ва эски бюрократларидан ҳеч бири енга олмайди. Американи Трампдан фақат янги, ёш авлод қутқара олади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг