Коронавирус қандай тарқалади ва ундан қандай сақланиш мумкин?

0
192
Фото: www.aljazeera.com/Kevin Frayer

Коронавирус декабрь ойининг бошларида Хитойнинг Уҳан шаҳрида биринчи марта аниқланганидан бери кўплаб мамлакатларга тарқалишда давом этмоқда. Ҳозиргача дунё бўйлаб 34,500 дан ортиқ одам ушбу эпидемияни юқтириб олди.

Хитойда камида 722 киши, Гонконгда ва Филиппинда биттадан киши ҳалок бўлди. Хитойдаги ўлим ҳолатларининг деярли барчаси маркази Уҳан шаҳри бўлган Хубей провинциясида содир бўлган.

Коронавирус қандай тарқалади?

2019-nCoV коронавируси бошқа нафас орқали юқадиган касалликлар, масалан грипп каби одамлар бир-бирига яқин жойда бўлганида тарқалади.

Вирус касалликка чалинган одам акса урганда ёки йўталганда ундан чиққан суюқлик томчилари бошқа одамларга тўғридан-тўғри бориб юқиши ёки инфекцияланган нарсаларга тегиниш орқали юқади. Олимларнинг фикрига кўра, йўтал ва акса урилганда тарқалган вирусли томчилар бир неча метргача тарқалиши ва ҳавода 10 дақиқагача сақланиб қолиши мумкин.

Коронавирус касалланган организмдан ташқарида қанча вақт яшай олиши ҳали маълум эмас. Аммо, бошқа вируслар ташқарида бир неча соатдан бир неча ойгача сақланиб туради.

Коронавирусга чалинган одамда унинг аломатлари юзага чиқиш даври 1 кундан 14 кунгача бўлиши мумкин. Ҳали тасдиқланмаган бўлса-да, Хитой соғлиқни сақлаш идоралари вируснинг симптомлари пайдо бўлишидан олдин хам юқиши мумкин деб ҳисоблашади.

Одамлар коронавирусга қарши иммунитетга эга бўлиши мумкинми?

Одатда, тез тарқаладиган вирусларда ўлим даражаси кам бўлиши ҳам, кўп бўлиши ҳам мумкин. Коронавирус бутунлай янги ҳодиса бўлганлиги сабабли, одамларда унга қарши иммунитет йўқ деб ҳисобланмоқда. Вақт ўтиши билан организмда табиий равишда иммунитет шаклланади.

Қандай қилиб одамлар ўзларини ҳимоя қила оладилар? Юз ниқоблари фойда берадими?

Ўз-ўзини ҳимоя қилиш ва вирус тарқалишини олдини олишга келсак, мутахассислар қўлларингизни тез-тез ва яхшилаб совун билан ювиш муҳим эканлигини таъкидлашади. Йўталаётганда ёки аксирганда юзингизни мато ёки тирсагингиз билан ёпинг. Вирус аломатларини сезсангиз шифокорга мурожаат қилинг. Касаллик тарқалган ҳудудларда ҳайвонлар билан тўғридан-тўғри алоқа қилмаслик маслаҳат берилади.

Юз ниқоблари оммалашган бўлса-да, олимлар уларнинг ҳаводан юқадиган вирусларга қарши самара беришига шубҳа қилишади. Ниқоблар қайсидир маънода ҳимояни таъминлаши мумкин, аммо улар ўтказувчан материалдан тайёрланганлиги сабабли вирусли томчилар барибир ўтиб кетиши мумкин. Кўпгина мамлакатлар Хитойдан қайтиб келган одамларга камида икки ҳафта давомида ўзларини карантинда сақлшини маслаҳат беришди.

Вирус тарқалишини тўхтатиш учун нима қилинмоқда ва унга қарши вакцина қачон яратилади?

Хитой, 60 миллиондан ортиқ одам яшайдиган Ухан ва ўндан ортиқ бошқа шаҳарларни беркитиб қўйди. Аммо бу вирус Хитойнинг барча провинцияларига тарқалишининг олди олинмади.

Дунё бўйлаб кўплаб авиакомпаниялар Хитойга рейсларни тўхтатди, бир қатор давлатлар ўз фуқароларини Ухан ва Хубейдан эвакуация қилмоқда ва Хитой билан чегараларини ёпган ҳамда Хитой фуқароларига ўз ҳудудига киришни таъқиқлаган.

Ушбу эпидемия қанчалик жиддий?

Янги коронавирусга жиддий ташвиш сифатида қаралмоқда. Ҳозирги вақтда ушбу инфекция билан касалланганлар сони бўйича 2002-2003 йилларда пайдо бўлган SARS вирусига қараганда кўпроқ тарқалди. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ушбу касаллик сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бундан олдин беш марта-2014 ва 2019 йилларда Эбола, 2014 йилда полиомиелит, 2016 йилда Зика вируси ва 2009 йилда чўчқа гриппи туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг