TESLA нисбатан самарали ва узоқ муддатга етадиган ўзининг аккумуляторларини ишлаб чиқаришни бошлади

0
558
Фото: building-tech.org

Фримонт ва Колорадодаги фабрикаларда йиғиш линиялари пайдо бўлади. Ҳозирда Tesla, Panasonic аккумулятор элементларидан фойдаланиб келади. Аммо педантик японияликларга мунтазам равишда Илон Маскнинг ҳайбаракаллачилик билан шошилтириши ҳуш келмайди.

Tesla ўзининг аккумулятор элементларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда деган миш-мишлар ўз тасдиғини топди. Эълон қилинган бўш вакантлар рўйхатига кўра, батареялар Калифорниянинг Фримонт шаҳридаги фабрикада тайёрланади. Эҳтимол, шунга ўхшаш ишлаб чиқариш жойи Колорадода ҳам пайдо бўлар.

Tesla бугунги кунда Panasonic аккумулятор элементларидан фойдаланиб келарди. Model S ва Model X учун аккумуляторлар Япониядан сотиб олинади ва Model 3 учун эса батареялар Невададаги Gygafactory 1 фабрикасида ишлаб чиқарилмоқда.

Батареяларни ишлаб чиқаришни ўз қўлларига олар экан, компания ишлаб чиқариш ҳажмини ошириши ва етказиб бериши билан боғлиқ узилишларнинг олдини олиш мумкин бўлади. Бундан ташқари, бу компания замонавий электр транспорт воситаларининг энг қиммат таркибий қисми учун келгусида пудратчиларга пул бермаслигини англатади.

Илона Маск компанияси суперконденсаторлар устида иш олиб борадиган Maxwell стартапини сотиб олишганидан сўнг, улар биринчи марта бу мавзуда сўз очишни бошлаган эдилар. Ушбу миш-мишлар Tesla акциядорларининг йиғилишларидан бирида қисман тасдиқланган эди.

Эҳтимол, ўз аккумуляторларини йиғишда Tesla, компаниянинг тадқиқотчилари унинг устида фаол иш олиб бораётган янги ечимлардан фойдаланар. Масалан, яқинда Tesla билан ишлайдиган мутахассислар анодетсиз литюм метал элементларини тақдим этгандилар. Улар мавжудларидан фарқли ўлароқ, самаралироқ ва узоқ муддатга етадиган бўлиши кутилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг