АҚШ коронавирус билан курашиш учун 100 миллион долларлик ёрдам таклиф қилмоқда

0
176
Фото: AFP

Жума куни Қўшма Штатлар коронавирус билан курашиш учун Хитой ва бошқа мамлакатларга 100 миллион долларлик ёрдам таклиф қилди.

«Бу маблағлар ҳозирги қийин вазиятга жавобан АҚШнинг кучли етакчилигини намойиш этади. Биргаликда ҳаракат қилсак, тобора ортиб бораётган ушбу хавфни енгиб ўтишда катта натижага эришишимиз мумкин» деди давлат котиби Майк Помпео ўз баёнотида.

Ушбу молиявий кўмак тўғридан-тўғри ёки кўп томонлама ташкилотлар орқали берилади.

Помпеонинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар шу пайтгача Хитойга 17,8 тонна тиббий буюмлар, жумладан ниқоблар, халатлар ва респираторларни етказиб берган.

Маълумот учун, Хитойнинг Уҳан шаҳрида келиб чиққан коронавирус дунё бўйлаб йигирмадан ошиқ мамлакатга тарқалди. Бу эпидемиядан 630 дан ортиқ киши ҳалок бўлди ва 31,000 одам ушбу касалликни юқтириб олди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг