“Эрон Фаластинни қўлидан келганча қўллаб-қувватлайди. Бу исломий тизим ва Эрон халқининг хоҳишидир”

0
238
Фото: Handout - Anadolu Agency

“Эрон Фаластин қуролли кучларини қўлидан келганича қўллаб-қувватлайди”, деди чоршанба куни Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хумайний ва фаластинликларни АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича таклиф қилган тинчлик режасига қарши чиқишга чақирди.

«Биз ишонамизки, Фаластин қуролли кучлари қаршилик кўрсатишда давом этишади ва Эрон Ислом Республикаси Фаластинни қўллаб-қувватлашни ўз бурчи деб билади. Бу исломий тизим ва Эрон халқининг хоҳишидир», деб ёзди Оятуллоҳ Али Хумайний ўз веб-сайтида.

Ўтган ойда АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Исроил ва Фаластин можаросини ҳал этиш учун эълон қилган режасига кўра, “қаттиқ” шартлар билан Фаластин давлати барпо этилади, аммо Исроилга баҳсли ҳудуд бўлган яҳудий турар жойларини эгаллаб олишга имкон берилади.

Фаластин раҳбарлари бу режани рад этиб келишмоқда. Чунки, у кўпроқ Исроил манфаатларига хизмат қилади.

Хумайний Трампнинг режасини қўллаб-қувватлаган араб раҳбарларини танқид қилди.

«Ўз халқлари орасида қадрга эга бўлмаган бир неча хоин араб раҳбарларининг бу режани қарсак чалиб кутиб олишлари ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас», дейди Эрон олий раҳбари.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг