Гейтс жамғармаси коронавирусга қарши кураш учун 100 миллион доллар маблағ ажратди

0
557
Фото: AFP

«Билл & Мелинда Гейтс» жамғармаси 5 февраль куни коронавирус эпидемиясига қарши глобал миқёсда курашиш учун 100 миллион доллар ажратишга ваъда берди. Ушбу маблағ касалликни аниқлаш, изоляция қилиш ва уни даволаш ишларини кучайтиришга сарфланади,» дея хабар беради жамғарма.

Ҳозиргача бу вирусдан Хитойда ва ундан ташқарида 500 га яқин одам ҳалок бўлди.

«Ташкилотлар, миллий ҳукуматлар, хусусий сектор ва хайрия жамғармалари биргаликда вируснинг авж олишини секинлаштириши, мамлакатларнинг ҳимоясиз фуқароларига ёрдам беришлари ва ушбу эпидемияни назорат қилиш учун зарур бўлган жиҳозларни ишлаб чиқишни тезлаштиришлари керак» деди Гейтс жамғармаси раҳбари Марк Сузман.

Жамғарма Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва ҳимоя қилиш марказлари, Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси ҳамда Хитой Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси маркази каби ташкилотларга 20 миллион доллар йўналтиради.

Яна 20 миллион доллар 2009 йилдаги H1N1 (чўчқа гриппи) каби юқумли касалликларга дучор бўлган жануби-ғарбий Африка ва Жанубий Осиё давлатлари соғлиқни сақлаш идораларига ёрдам бериш учун ажратилади.

Шунингдек, жамғарма вакциналарни кашф қилиш, ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш, вирусни даволаш ва диагностика қилишни тезлаштириш учун 60 миллион долларгача маблағ ажратди.

Ушбу жамғарма январнинг охирида вирусга курашиш учун 10 миллион доллар беришини маълум қилган эди ва ана шу маблағ ҳам 100 миллион долларлик ҳайриянинг бир бўлаги ҳисобланади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг