“Мен Трамп ва Нетаняхуга айтаман: Қуддус сотилмайди”

0
340
Фото: REUTERS/Mussa Qawasma

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос 28 январь сешанба куни АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича таклиф қилган тинчлик режасини рад этди ва уни «аср тарсакиси» деб атади.

Шунингдек, минглаб фаластинликлар Трампнинг режасига қарши Ғазо ва Ғарбий соҳилда норозилик намойишлари ўтказдилар.

Трaмпнинг режаси ўнлаб йиллар давом этган Исроил-Фаластин можаросига «икки давлат» кўринишидаги ечимини таклиф қилди.

Унинг режасиага кўра, Қуддус иккига бўлинади ва шарқий Қуддуснинг бир қисми Фаластин давлати пойтахти бўлади.

Фаластинликлар кўплаб муқаддас жойлар мавжуд бўлган шарқий Қуддуснинг барча қисми Фаластин пойтахти деб тан олинмаган ҳар қандай режага рози эмаслар.

Исроил 1967 йилги урушда шаҳарнинг шарқий қисмини, Ғарбий Соҳил ва Ғазони эгаллаб олган.

«Мен Трамп ва Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяхуга айтаман: Қуддус сотилмайди, бизнинг барча ҳуқуқларимиз сотилмайди ва улар устида савдолашилмайди. Сизнинг фитнакор келишувингиз ҳеч қачон амалга ошмайди”, деди Аббос телевидения орқали қилган чиқишида.

Ғазо шаҳрида Фаластинликлар шиналарни ёқишди ва «Трамп – аҳмоқ», – деб бақиришди.

“Биз Американинг шармандали бу келишувини рад этиш учун келдик. Америка Қўшма Штатлари араб дунёсидаги барча вайронагарчиликлар учун жавобгардир» деди намойишчи Тамер Ал-Мадҳоун.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг