Эрон жанубида 5.4 балли зилзила содир бўлди

0
232
Фото: Reuters

Эрон жанубидаги Фарс вилоятида 27 январ куни 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар беради Эрон давлат телевиденияси.

Фaрс вилояти фавқулодда вазиятлар хизмати бошлиғининг сўзларига кўра, зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Аммо табиий офат юз берган ҳудудда жойлашган Хан Зениан шаҳрида уйларга зарар етган.

Зилзила содир бўлган жойга экспертлар гуруҳи юборилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, зилзила эпицентрдан тахминан 50 км узоқликдаги Шероз аҳолиси ҳам ер силкинишини сезган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг