Париж, Трампни Франциянинг ички сиёсатига аралашишдан огоҳлантирди.

0
995

Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан, АҚШ президенти Дональд Трампга Франциянинг ички сиёсатига аралашмасликни таклиф этди. Бу хақда РБК хабар бермоқда.

Аввалроқ, Трамп Франция шаҳарларини тутиб кетган «сариқ рефлекторлар»нинг оммавий норозиликларини изоҳлаган эди

Франциядаги норозилик намойишчилари лар инглиз тилида гапирмайдилар, АҚШ президенти Дональд Трамп Франциянинг ички ишларига аралашмаслиги керак, дея таъкидлади Ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан LCIга берган интервьюсида.

«Сариқ рефлекторлар» инглиз тилида намойиш ўтказмаяптилари. <…> Мен Дональд Трампга айтамоқчиман ва республиканинг президенти ҳам унга аллақачон айтган: биз америкаликлар низоларига аралашмаймиз ва сиз ҳам бизга ўз ҳаётимиз билан яшашга қўйиб беринг», деди Ле Дриан. У сўзларига қўшимча қилиб, Трампнинг баёнотига эътибор бермаслик кераклигини айтди, чунки аксарият америкаликлар Трампнинг Париж шартномасига қўшилмаганлигини қўллаб-қувватламайди, дея қўшимча қилди.

Франциядаги бир неча ҳафта мобайнида ёқилғи нархини кўтариш ва ёқилғига экологик солиқни жорий қилиш қарори билан “Сариқ рефлекторлар” йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Трамп, Парижда қабул қилинган иқлим шартномаси «ўта хатарли даражада нотўғри» эканлигини ўз твити орқали маълум қилиб, унинг фикрига кўра, энди Франция президенти Эммануэл Макрон ва намойишчилар, бензин солиғи туфайли, 2017 йил Вашингтон томонидан бекор қилинган шартнома тарафдорлари эмиш.

«Дўстим Эммануэл Макрон ва намойишчилар икки йил аввал мен айтган хулосалар билан келишишаётганидан хурсандман. Париж шартномаси ўта хатарли даражада нотўғри, чунки у жавобгар мамлакатлар учун энергия нархини оширади «, – дея ёзади Трамп. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, битим энг қудратли ифлосланиш манбаларини оқлайди.

Яна бир твитида Трамп Францияга бўлган севгисини тан олган эди. Унинг сўзларига кўра, намойишчилар худди ўзи каби давлат бошлиғини хоҳлашмоқда экан. Париж битими Франция учун унчалик яхши иш бермади, дейди АҚШ президенти. «Биз Трампни хохлаймиз» Францияни севаман! «, деб ёзган эди Трамп.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг