Лондонда Муҳаммад Салоҳнинг мум ҳайкали ясалади

0
866
Фото: www.vesti.ru

Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида “Madam Tussauds” деб номланган ҳайкаллар музейи мавжуд. Бу ерда тарихий шахслардан тортиб дунёга машҳур кинофилм юлдузларигача бўлган одамларнинг мумдан ясалган сиймоларини кўриш мумкин. Эндиликда бу музейда Мисрлик футбол юлдузи Муҳаммад Салоҳнинг ҳам мумдан ясалган “қиёфадоши” ҳам бўлади.

24 январда супер юлдуз “Madam Tussauds” мутахассислари билан кўришган ва у ерда Салоҳнинг ўлчовлари ва фотосуратлари олинган.

”Ливерпул” форвардининг айтишича, у музей ижодкорлари билан ўзининг биринчи сиймоси устида ишлашдан жуда хурсанд.

Салоҳ Твиттерда жойлаштирган видеосида ҳайкалнинг очилиши шу йилнинг охирига режалаштирилаётганини маълум қилган.

“Ливерпул” билан Европа чемпионлар лигаси ва Жаҳон кубогида ғолиб бўлган Муҳаммад Салох ҳозирги кунда ўз фаолиятининг энг юқори чўққисидаги жаҳон юлдузидир. Мухлислар уни машҳурликка эришган жойи-Англияда кўришдан мамнун бўлишади”, дейди музейнинг бош менежери
Стив Девис.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг