Роботлар шифокорларнинг ишини бажара оладими? Мутахассислар бу саволга «йўқ» дейишади

0
166
Фото: Thomson/ Reuters

Соғлиқни сақлаш соҳасида технологиялардан фойдаланиш тобора кенгайиб бораверади. Аммо улар шифокорлар ва ҳамширалар томонидан кўрсатиладиган бирламчи ёрдамнинг ўрнини боса олмайди, деди соғлиқни сақлаш бўйича экспертлар гуруҳи пайшанба куни Жаҳон иқтисодий форумида.

Экспертлар тиббиёт соҳасида сунъий интеллект ва робототехниканинг ролига тўхталар экан, барча парвариш беморнинг эҳтиёжларига йўналтирилган бўлиши кераклигини таъкидлаб, «роботлар шифокорларни алмаштира олмайди» деб айтишди.

Yale тиббиёт мактабининг доценти Лиза Сандерс ҳозирги технологиялар «маълумот киритишда тўсиққа» дуч келаётганидан хавотирда эканлигини айтди.

«Қандай қилиб сунъий интеллект ёки робот беморлардан керакли маълумотларни олиши мумкин? Улар мураккаб ва чалкаш вазиятда беморларни қандай баҳолай олади?» дейди Сандерс.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг