АҚШ вакили: ”Исмоил Ғани Америкаликларни ўлдирса, уни Сулаймониqнинг қисмати кутиб турибди”

0
245
Фото: File/AFP

Январь ойининг 3-санасида АҚШ президенти Дональд Трамп Эронлик генерал Қосим Сулаймонийни ўлдиришга буйруқ берган ва Сулаймони Ироқда ҳалок қилинганди. Вашингтон Сулаймонийни Ироқдаги АҚШ кучларига ҳужум қилганликда айблаган.

Эрон ҳукумати бунга жавобан АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларига ракеталар учирди. Аммо, бу ҳужумдан бирорта ҳам АҚШ аскари жабрланмади.

АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Браян Ҳук ўлдирилган  Қосим Сулаймонининг ўринбосари Исмоил Ғани Америкаликларнинг ҳаётига таҳдид қилса, у ҳам ўлдирилишини айтди,  деб хабар беради Asharq al-Awsat газетаси.

«Агар Исмоил Ғани Америкаликларни ўлдиришда Сулаймонийдек йўл тутса,  уни худди шундай тақдир кутиб турибди. Президент Трамп ҳар доим Америка манфаатларини ҳимоя қилиш учун бизга таҳдид қилганларга қатъият билан жавоб берилишини айтиб келган. Менимча,  Эрон ҳукумати  Америкага ҳужум қила олмаслиги энди тушуниб етмоқда», дейди Хук Давосда берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, Эроннинг Ироқдаги кучларига генерал этиб тайинланган сўнг Исмоил Ғани марҳум Сулаймони томонидан олиб борилган «порлоқ йўлда» давом этишини ваъда қилган ва мақсади АҚШ кучларини минтақадан чиқариб юбориш эканлигини айтганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг