Илон Маск нима учун анъанавий мактаблар «фойдасиз» эканлигини тушунтирди

0
1130
Фото: Reuters

Унинг ходимлари олий маълумотга эга эмаслар!

Илон Маск учун билим олиш, ўрганиш ҳаёт давомидаги узлуксиз жараён ҳисобланиб, ўз мисолида буни тинимсиз исботлаб келади, деб ёзади Truth Theory.

Ҳудди шундай тарзда, америкалик тадбиркор PayPal тўлов хизмати орқали бойлик орттирди, шундан кейин у электромобилларга ва кўп мартта ишлатиладиган ракеталарга эътиборини қаратди.

SpaceX кўп мартта ишлатиладиган ракеталарни мунтазам равишда учиришни амалга оширган биринчи хусусий компания бўлди.

Tesla электр автомобиллари жаҳон бозорини забт этмоқда ва Маск тоза энергия соҳасида янги лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда.

Илон Маск анъанавий таълимга нафрат билан қарайди. Мана, қандай тамойилларга таяниб бошқариш кераклигини, Маск ўқитувчиларга таклиф қилмоқда:

Getty Images/fortune.com

1) Таълимни амалиёт билан боғлаш.

Мавҳум математик мисол- масалалар ва тенгламаларни ечиш, фойда келтирмаслиги аниқ – мактаб ўқувчилари бу нарсалар нимага кераклигини тушунмайдилар ва шунинг учун ҳеч нарсани эслаб қололмайдилар, дейди таниқли бизнесмен Илон Маск.

«Болалар том маънода математикани ичига ташлаб қўйилди. Улар нима учун бу ғалати мисол-масалаларни ечиш кераклигини тушунмайдилар. Бизнинг миямиз эса ўзига керак бўлмаган маълумотни саралашга одатланиб қолган”, – дея тушунтирди Маск.

Бунинг ўрнига, у физика ва математикани амалда ўрганишни таклиф қилади, масалан, двигателларни демонтаж қилиш ёки сунъий йўлдошларни яратиш амалиётида иштирок этишни.

“Муайян муаммони ҳал қилишга уринилаётганини кузатиб, болалар нима учун бу фанлар кераклигини тушунишади. Бу уларга туртки беради, улар ўзлари мустақил ўрганишга ва билим олишга интилишади”, дейди Маск.

2) Болаларни муаммоларни ечишга ўргатинг, воситалардан фойдаланишга эмас.

entrepreneur.com

«Бузилган двигателни тузатиш керак. Стандарт ёндашувга кўра, даставвал отвертка ва гайка ключи нима эканлигини ҳамда улар нима учун кераклиги тушунтирилади.

Мен, болага бирор двигателни бериб ва уни сочиб ташлашни сўраш, нисбатан самарали бўлади деб ҳисоблайман, чунки шунда, бола унга асбоблар нима учун керак бўлишини тушунади»

3) Боланинг манфаати барчасидан устувор.

“Айримлар математикани, бошқалар эса тил ўрганишни ёки мусиқани яхши кўришади. Агар ўқув дастурлари, болани айни пайтда нима қизиқтираётганига асосланиб тайёрланса, аввалдан ёзиб қўйилган дастурга мувофиқ мажбурлаб ўқитишга нисбатан мантиққан тўғри бўларди.»

4) Тестлардан воз кечиш керак бўлади- улар самарасиздир.

“Ушбу аҳмоқона тест синовлари Америка таълимини бутунлай ўлдирди. Йел ва Гарвард битирувчилари бурчак тезлигини ёки айланма вақтини ҳисоблай олмайдилар – улар фақат тўғри жавобни белгилашлари мумкин.»

5) Билимларни семантик дарахт деб тасаввур қилинг.

«Билимларни семантик дарахт сифатида кўриб чиқиш муҳимдир. Дастлаб, асосий тамойилларингиз масаласини ҳал қилиб олинг – бу дарахтингизнинг танаси ва катта новдаларидир. Фақат шундан кейингина баргларга ўтинг (тафсилотларга). Акс ҳолда, барглар илиниб турадиган ҳеч нарса бўлмайди”.

Оддий қилиб айтганда: асосий тушунчалар тизимини – асосий ғоялар ва интизомнинг бахсли масалаларини ўрганмагунингизча, предметга чуқур кириб кетманг.

Илон Маск олий маълумотга мутлақо қарши. У фундаментал таълимга эътибор қаратишни таклиф қилади.

vestnik.az

“Мен MBA ни тавсия этмайман. MBA даражасини кераги йўқ, бу ёмон ғоя. MBA курслари мутлақо бошқа нарсаларни ўргатади. У ерда одамларни фикрлашга ўргатишмайди. Буни устига, қанча обрўли курслар бўлса, шунча ёмон.

Чунки, у ерда одамларни ўзига хос равишда бошқаларга нисбатан олий савияли деган фикр ўргатилади, шундан сўнг улар қарши фикр-мулоҳазаларни қабул қилолмайди ва ўз хатоларини холис таҳлил қилишни билишмайди.

Мен илмий даражага эга бўлгани туфайли эмас, шунга муносиблиги сабабли, ишга ёллайман. Менинг компанияларимнинг раҳбарияти орасида MBA даражасида бўлган одамлар жуда ҳам кам”.

Маскнинг сўзларига кўра, физика ҳамма учун керак! У мияларни жойига қўйишда ёрдам беради!

“Агар сиз мактабдан кейин физик бўлиб ишлашни хоҳламасангиз ҳам, бундай таълим жуда фойдали.

Шунинг учун сизга физика фанини пойдевор сифатида ўрганишингизни маслаҳат бераман, кейин эса ўзингиз учун энг қизиқарли йўналишни аниқлаб олишингиз учун, турли хил амалий муҳандислик курсларида ўқишингизни маслаҳат бераман.

Санъат ва гуманитар фанлар, айниқса тарихни эътиборсиз қолдирмаслик керак. Ва шунингдек, бир неча иқтисодий фанларни ўрганиш, ҳеч бўлмаганда терминологияга мурожаат қилиш яхши бўлади.»

Маскнинг таълим ҳақидаги фикрига қўшиласизми?

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг