“Бир триллионта дарахт экиш ҳам етарли эмас»- Трамп ва Тюнберг Давосдаги форумда

0
217
Фото: Reuters

Ҳозирда Швейцариянинг Давос шаҳрида Бутунжаҳон Иқтисодий Форуми бўлиб ўтмоқда.

Ушбу форумга бир қатор давлат раҳбарлари қаторида Швейцариялик таниқли иқлим ҳимоячиси- Грета Тюнберг ҳам қатнашмоқда. 17 ёшли қизалоқ Давосда АҚШ президенти Дональд Трамп билан оғзаки “баҳслашди”.

Трамп ўз нутқида Америка Қўшма Штатлари бир триллион дарахт экиш ташаббусига қўшилишини эълон қилди. У, шунингдек, нефть ва газнинг иқтисодий аҳамияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтди ва иқлим фаолларини «кечаги ақлсиз фолбинларнинг меросхўрлари» деб атади. Трамп айнан Тюнберг номини тилга олмаган бўлса-да, унинг мазкур сўзлари залда ўтирган Гретага қаратилгани равшан эди.

Шундан бир соат ўтгач форумда нутқ сўзлаган Тюнберг фақатгина дарахт экиш иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун етарли эмаслигини айтди. У бу сўзлари билан АҚШ президенти Дональд Трамп берган ваъдасини очиқ рад этди.

«Бизнинг Ер аталмиш уйимиз ҳали ҳам ёнмоқда. Сизнинг ҳаракатсизлигингиз эса алангаларни авж олдирмоқда. Дарахт экиш яхши, албатта, лекин у табиатни қайта тиклаш учун етарли эмас» деди Тюнберг.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг