Трамп Швецариядаги форумда қайси давлат раҳбарлари билан учрашади?

0
574
Фото: REUTERS/Kevin Lamarque

АҚШ Президенти Дональд Трамп шу ҳафта Швецариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон Иқтисодий Форумига боради ва унда бир қанча мамлакат раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади, деб хабар берди Оқ уй.

У билан учрашадиган давлат раҳбарлари орасида Ироқ Президенти Барҳам Солиҳ, Покистон Бош вазири Имрон Хон, Швецария Конфедерацияси президенти Симонетта Соммаруга ва Курдистон минтақавий ҳукумати президенти Нечирван Барзани ҳам бор.

Шунингдек, Трамп Европа Комиссиясининг президенти Урсула фон дер Лейен ва Жаҳон иқтисодий форуми асосчиси Клаус Шваб билан ҳам учрашишни режалаштирган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг