Путин Россиядаги сиёсий ўзгаришларнинг амалга оширилишини тезлаштирмоқда

0
556
Фото: Sputnik/Михаил Климентьев/Kремль/ REUTERS

Президент Владимир Путин 20 январь куни конституциявий ислоҳотнинг режасини парламентга тақдим этди ва бу билан Россия сиёсий тизимидаги ўзгаришларни тезлаштирди.

Ушбу режа Путинга президентлик лавозимидан ташқарида янги ҳокимият марказини яратиш имконини беради.

Путин ўтган ҳафта сиёсий ислоҳотлар режасини эълон қилганди. Унга кўра, ҳукумат билан биргаликда президентнинг узоқ йиллик иттифоқдоши Дмитрий Медведев бош вазир лавозимидан истеъфога чиқди.

Путин таклиф этаётган ушбу ўзгаришлар унга ўзининг президентлик муддати 2024 йилда тугагандан сўнг ҳам сиёсий таъсирини сақлаб қолиш учун кенг имконият яратиши айтилмоқда.

Путин Бош прокурор Юрий Чайкани ҳам ишдан бўшатди. Чайка бу лавозимда 2006 йилдан бери ишлаб келаётган эди. Бу эса Путиннинг ислоҳотлари сиёсий тизим ва ҳукуматни кенгроқ қамраб олиши мумкинлигини кўрсатди.

Маълумот учун, Путин илк бор 2000 йилда президент этиб сайланган ва ҳозирда тўртинчи марта давлат раҳбари лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг