Яманда Ҳусийлар ҳарбий лагерга ҳужум қилди: 60 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

0
615
Фото: Ali Owidha/Reuters

Шанба куни Яманнинг Мариб шаҳрида Ҳусий жангарилари ҳарбий ўқув-машғулот лагерига ҳужум қилиб, 60 нафар ҳарбий хизматчини ўлдирди ва ўнлаб одамлар жароҳат олди, дея хабар берди Саудия Арабистони давлат телевиденияси.

Яманда Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида уруш давом этмоқда. Саудия Арабистони 2015 йилдан бери Яман ҳукуматини қўллаб-қувватлаётган бўлса, Эрон ҳукуматга қарши урушаётган Ҳусийларга ҳомийлик қилмода. Аммо Эрон бир неча бор Ҳусийларга қурол етказиб берганини рад этган.

Ҳусийлар шанба кунги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишгани йўқ.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг