Канада Эрондан ҳалокатга учраган самолётнинг қора қутиларини Францияга берилишини сўради

0
153
manba: Baaz

9 январда Эрон ўз ҳудудидан ҳавога кўтарилган Украинанинг йўловчи самолётини “тасодифан” уриб туширган ва бортдаги 176 нафар одамнинг барчаси ҳалок бўлганди. Қурбонларнинг кўпчилиги Канада ва Эрон фуқаролари эди.

17 январда Канада бош вазири Жастин Трудо Эрон ҳукуматидан ҳалокатга учраган  самолётнинг қора қутиларини таҳлил қилиш учун Францияга юборишни сўради. Шунингдек, Трудо Канадалик қурбонларнинг жасадлари тез орада  қайтарилишини ҳам маълум қилди.

Трудо Оттавада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Франция қора қутидаги ёзилган маълумотларни  ўқий оладиган салоҳиятга эга саноқли давлатлардан бири эканлигини ва Эронда техник маҳорат хамда қора қутиларни тезкор таҳлил қилиш учун зарур бўлган ускуналар йўқлигини таъкидлаган.

“Қора қутилардан тезкор равишда керакли маълумотларни олиш учун Францияга юбориш учун тўғри бўлар эди ва биз Эрон расмийларини бунга рози бўлишга чорлаймиз», дейди Канада раҳбари.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг