Албания Эронлик икки дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди

0
136
manba: Arab News

Албания икки Эрон дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида буйруқ берди. Бу ҳақда Албания ташқи ишлар вазирлиги чоршанба куни хабар берган. Албан ҳукумати миллий хавфсизликка таҳдид қилганликда айбланган Эрон элчисини ва бир нафар дипломатни 2018 йилдаёқ мамлакатдан ҳайдаган эди.

«Эрон Ислом Республикасининг Албаниядаги элчихонасининг икки дипломатик вакили-Муҳаммад Али Арз Пейманемати ва Сейид Аҳмад Хосейни Аластдан зудлик билан Албанияни тарк этишлари сўралди»,  дейилади баёнотда. Аммо, бунга айнан нима сабаб бўлгани очиқланмаган.

Маълумот ўрнида, 2013 йилда Албания АҚШ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг илтимосига биноан Эрондан қувғин қилинган 3000 га яқин мухолиф гуруҳнинг аъзоларини қабул қилишга рози бўлди.  Ҳозир улар мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган ҳудудда яшайдилар.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг